Унга кўра:

Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди.

Ғозғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра:

- қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги таъминланади;

- шаҳар ҳудудида геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш орқали янги конларни аниқлаш ва ўзлаштириш чоралари кўрилади;

- шаҳарда кўп квартирали уйлар қурилишини ташкил этиш орқали урбанизация даражасини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш ишларига эътибор қаратилади.

Қарор билан шунингдек,

- Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси;

- Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони тасдиқланди.

Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилиши белгиланди.