“Masdar” ва Хитойнинг “Goldwind” компаниялари ўртасида станция учун 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.
Шунга кўра, Хитойнинг Ланжоу шаҳридан Ўзбекистонга шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.
Жорий йил якунида ишга тушириладиган мазкур станция Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.
Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд. 800 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн. куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.