Аниқланишича, 1994 йилда Учқудуқ туманида туғилган Ж. исмли шахс бир фуқаронинг ишончига кириб, ички ишлар органларида ишловчи танишлари орқали уни тизимга хизматга киритиб қўйиш ҳамда тегишли синовларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган. Ушбу «хизматлари» эвазига гумонланувчи 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор гуруҳ томонидан белгиланган тадбир давомида Ж. Зарафшон шаҳридаги савдо мажмуаларидан бирининг олдида аризачидан кимёвий ишлов берилган 1000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сўроқ давомида гумонланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ички ишлар бўлими раҳбарининг номидан фойдаланганини, аслида эса раҳбариятнинг бу ишга алоқаси йўқлигини ҳамда пулларни ўз манфаати учун олганини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.