Таъкидланишича, ўтган икки йилда вилоятда 200 нафарга яқин шахс (шундан 138 нафари мансабдор шахс) коррупцион жиноятлар содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. 

Ушбу муддатда 67 та порахўрлик, 4 та мансабни суиистеъмол қилиш, 8 та мансаб сохтакорлиги, 97 та бюджет маблағларини талон-торож қилиш, 13 та мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик ҳолатлари аниқланган. Оқибатда давлат манфаатларига 16 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етган.

Аҳмедов фикрига кўра, бюджет пулларини талон-торож қилиш ҳолатлари, асосан, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, энергетика, маҳалла ҳамда банк соҳаларига тўғри келган.