Бу ҳаҳда "darakchi.uz" хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 17:30ларда Навоий вилояти Томди туманида "Nexia-2" машинасининг 20 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган. 

ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро, жумладан 3 ёшли гўдак вафот этган, яна 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.