Куни кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Бобомуродов “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ахборот берди.

2021 йилда Навоий вилояти туман (шаҳар)ларида 265 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 985,4 миллиард сўмлик ишлар бажарилади.