Жумладан, 931 тонна пилла, 207 минг 313 тонна ғалла, 101,8 минг тонна пахта, такрорий экинлар билан бирга, 194,7 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 69 минг тоннадан ортиқ мева йиғиб олинди. 20,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Таъкидлаш ўринлики, сўнгги йилларда юртимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги, турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда албатта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва сотиш учун кичик ҳажмли совутгичли «Дала дўкон»лар барпо этиш учун кредит ажратиш белгиланган.
Бугунги кунга қадар Навоий вилоятидаги «Дала дўкон»лар ташкил этиш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 35 томорқа ер эгасига 990 миллион сўм маблағ ажратиб берилди.
Яқинда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов Навоий вилоятида бўлиб, деҳқон ва фермерлар, тадбиркорлар билан учрашиб, улар томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларини кўздан кечирди.
Навбаҳор туманидаги «Янгийўл» маҳалласида 873 деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаси ихтиёрида 87,4 гектар экин майдони бор. Маҳалладаги 67 иссиқхонада лимон, пoмидор, бодринг, кўкатлар ва тўқсонбости сабзавот экинлари етиштирилмоқда. Маҳалла «Бир маҳалла бир маҳсулот» тамойили асосида сабзавотчиликка ихтисослашган.
Мазкур туманда аҳоли гавжум жойларда «Дала дўкон»ларни қуриш, «Намунали маҳалла», «Намунали томорқа хизмати» МЧЖ, «Намунали қишлоқ хўжалиги кооперативи» ташкил этиш ҳамда сув таъминоти оғир аҳоли хонадонларида артезиан қудуқларини қазиш ишлари ҳам қизғин бормоқда.
Кармана туманида ҳам аҳоли томорқаларида саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинлари экилиши, намунали маҳаллалар, «Намунали томорқа хизмати» МЧЖлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиши, дала дўконлари ва музлаткичли омборхоналар қуриш ишлари жадаллашмоқда. Жумладан, тумандаги «Кармана томорқа хизмати 2» МЧЖ иссиқхона ва аҳоли хонадонлари учун сабзавот экинлари, кўчатлари, тўқсонбости экинлари учун сабзи, пиёз, карам ва ҳар хил турдаги кўкат уруғлари, мевали дарахт кўчатлари етказиб бермоқда.
«Кармана томорқа хизмати 2» келгусида томорқа кластерига айлантирилади ва 12 та йўналишдаги тармоқларда фаолияти ташкил этилади.
Айни вақтда «Уйрот» маҳалласида 1006 нафар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ихтиёрида 51 гектар экин майдони бор. Ушбу маҳалла «Бир маҳалла бир маҳсулот» тамойили асосида чорвачиликка ихтисослашган бўлсада, 24 гектар ерда 37 иссиқхона барпо этилган. Унда лимон, помидор, бодринг, кўкатлар ва тўқсонбости сабзавот экинлари етиштирилмоқда. 200 тадан ортиқ хонадонда икки-уч мартадан ҳосил олинаётган бўлса, 590 ортиқ хонадонда чорва моллари боқилмоқда.
Албатта, деҳқон ва фермерларимиз томонидан етиштирилаётган ҳосил нафақат хонадонларимиз ва бозорларимизни тўлдиради,балки четга экспорт қилиниши билан ҳам аҳамиятлидир.
Маъруфжон ЎРОЗОВ,
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси етакчи мутахассиси