Навоий вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нyundai porter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, жараёнда автоулов юкхонасида юкка тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати қарийб 75 млн. сўмлик жами 49 дона телевизор товарлари борлиги аникланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.