5 кун давом етган мазкур семинар машғулотларида Чет тиллар факултетининг 200 нафар талабалари иштирок етиб, бунда уларга Туризмнинг асосий турлари, Туризм индустрияси, вилоятнинг туристик обектлари борасида ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, семинар давомида Туризм ривожланишида қўл келадиган енг яхши амалиётлар мавзусида “Мунозара” баҳслари, “Заковат” ўйинлари ташкил етилиб, чет тилларини яхши билган ҳамда Навоий вилоятининг туристик салоҳиятига доир билимларни маҳорат билан ўзлаштирган ёшлар, спикерлар томонидан саралаб олинди.