Уч қиз ва бир ўғил.  Фарзанд оила қувончи ва бойлиги. Айни кунда тиббиёт ходимлари она ва болалар саломатлигига қайғуришмоқда. Маълум бўлишича, чақалоқлар вазни 910 граммдан 1 кило 600 грамгача...

Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан Навоий перенитал марказида бўлган онага сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатилди, 4 нафар чақалоққа туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди. Эгизак фарзандларга Мадина, Муслима, Юнус, Юлдуз деб ном беришди. Халқ банки бўлими томонидан "суюнчи пуллари" ҳам сайёр тартибда берилди.