Маълум бўлишича, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 1 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактабнинг рус тили ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б. ларни калтаклаган.

Ўқувчилардан бири А.А ва унинг онаси У.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи М.Ш. га қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.

Хабар да қўшимча маълумот берилиши айтилади.