15 декабрда Қатағон қурбонларини аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни ўрганиш ишларини ташкил этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси «Узархив» агентлиги директори Юсупов Улуғбек Навоий вилоятида бўлиб, Вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда илмий-ишчи гуруҳ ходимлари билан учрашди.

Учрашувдан асосий ўрин олган масала давлатимиз раҳбарининг қатағон қурбонларини аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни ўрганиш юзасидан қабул қилган фармойишнинг вилоятда амалга оширилиши билан танишди.

Дастлаб, Навоий давлат педагогика институти тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейини ташкил этиш ва юритиш бўйича институтда ташкил қилинган илмий-ишчи гуруҳ фаолияти билан, шунингдек, музей экспозициялари, унда акс этган хотиралар ва ашёлар билан танишди.

Маълумот учун, Қатағон қурбонлари хотираси музейи умумий майдони 400 квадрат метр бўлган 9 та тематик бўлимдан иборат.

Дилфуза Гулямова,

Навоий вилояти.