Мазкур аризага асосан, 2022 йил 5 март куни Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс 1 дона шиша идишга жойлаштирилган “Radiy Rа 226 02 5» ёзувли 250 гр радиоактив материални махсус харидорга 50.000 АҚШ долларига сотаётган вақт ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ҳолат юзасидан 2022 йил 5 март куни Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 252-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар белгиланган тартибида ушланганлар.