ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақалардан ёшларни ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсади кўзда тутилган.

Тадбирда дастлаб махсус ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда фахрий қоровуллар ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди.

Шунингдек, спорт мусобақаси саф тайёргарлиги кўригидан тантанали юриш машқи; эстафета (югуриш, ўқ отиш); велопойга; турникда тортиниш машқи каби йўналишларда ўтказилди.

Спорт мусобақаси давомида Навоий шаҳридаги қуйидаги умумтаълим мактаблари ғолибликни қўлга киритди: 1-ўринни - 1-умумтаълим мактаби;

2-ўринни - 11-умумтаълим мактаби;

3-ўринни - 3-умумтаълим мактаби жамоалари эгаллашди.

Мусобақа совриндорларини ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари, кўчма кубок ва дипломлар билан тақдирланди.

Маросимида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолар Игнатий Нестеров ва Ислом Тўхтахўжаевлар қатнашганлиги ёшларга ўзгача кўтаринкилик бахш этди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.