Ўтган йил 27 август куни Навоий вилоятининг Кармана туманида 100 МВт қувватли Ўзбекистондаги биринчи йирик қуёш фотоелектр станцияси ишга туширилган эди.

Бугунги кунда станция бир кунда 1 миллион киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

Станция ишга тушгандан то бугунги кунга қадар 252 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарди. 

Ушбу станция 80 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.