Қарор билан 2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (Ташкилий қўмита) таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, Наврўз байрамини муносиб нишонлаш бўйича “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастури тасдиқланади ва унинг амалга оширилиши таъминланади.

Бу йилги Наврўз муборак Рамазон ҳайити байрами билан ҳамоҳанг тарзда нишонланиши унинг инсонпарварлик тамойилларини янада кучайтиришини инобатга олиб, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ҳолидан хабар олиш ташкил этилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган тадбирлар амалга оширилади, “Мен ҳам кўчат экаман” акциялари, умумхалқ ҳашарлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.