"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК буюртмаси асосида бош пудратчи "Agromir buildings" МЧЖ қурувчилари томонидан ҳозирда 240 та хонадонга мўлжалланган 3 та 16 қаватли уйлар қуриб битказилди. Мазкур уйларнинг ҳар бир қаватида биттадан 3 хонали ва тўрттадан 2 хонали квартиралар бўлиб, улар узоқ муддатли ипотека кредити асосида бунёд этилди.

Мазкур уйларнинг 12 таси ёш оилаларга, 6 таси хотин-қизларга, 3 таси мигрантларга, қолган 219 таси уй-жойга муҳтож бошқа шахсларга берилди.

Янги уйларнинг калитлари тантанали топшириш муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Акбар Эшонқулов ва Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев сўзга чиқиб, хонадон эгаларини янги уй билан муборакбод этди.