20 март куни трансчегаравий саёҳат доирасида учинчи бор йўлга чиқадиган Қозоғистоннинг «Жибек Жолй» сайёҳлик поездининг мижозлари Қозоғистон ва Ўзбекистонда Навруз байрамини нишонлаши мумкин.
Kazakh Tourism маълумотларига кўра, Олмаота – Туркистон – Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйича Ўзбекистонга келадиган мазкур махсус поезд Қозоғистонга «Ипак йўли» темир йўл саёҳати Самарқанд – Тараз – Олмаота йўналиши бўйича ортга қайтади.
6 кун давом этадиган ушбу саёҳат давомида саёҳатчилар қадимий шаҳарларни томоша қилишади.