Тадбир Олмалиқ шаҳар ҳокимияти, шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва mas-wrastling федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ўтказилди.
Мусобақада Тошкент вилоятининг Aнгрен, Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон ва мезбонлар олмалиқлик 50 дан ортиқ спортчилар ўзаро мусобақалашди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.