“Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари давомида:

– маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

“Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

– ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

– жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқиш каби ишлар бажарилади.