Монографияда нефть шламидан қурилиш битумини олиш, нефть шламининг физик-кимёвий хоссалари, турли соҳаларда механик аралашмаларнинг қаттиқ заррачаларини коагуляция ва чўктиришнинг асосий гидродинамик қонуниятлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган.

Монографияда нефть шлами компонентлари таркибининг чегаравий қийматлари, яъни, механик аралашмалар, сув, енгил ва оғир нефть маҳсулотлари, шунингдек, суспензияларни ажратиш жараёнлари ва аппаратларини ҳисоблаш ҳамда лойиҳалаш усуллари кўриб чиқилган.

Ушбу монографиядан лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, кимё ва турдош саноат корхоналарининг муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, олий техника ўқув юртларининг ўқитувчилари ва талабалари фойдаланишлари мумкин.