Ушбу воқеа 2020 йил 28 декабрь соат 21:23да Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» номли бекатида содир бўлди. Унда 1982 йилда туғилган фуқаро ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олди. Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди.
Ушбу фуқаро жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилди.
Маълум бўлишича, қоидабузар шахс депрессия ҳолатида бўлганлиги ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этган экан.
Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.