—  Болалар боғчаси тарбиячиси (немис тилини В2/С1 даражада билиш);

—  Немис тили ўқитувчиси (немис тилини С1 даражада билиш).

Ойлик маош – 2000 евродан бошланади.

Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.

Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

Номзоднинг ёши  22-45 ёш оралиғида бўлиши керак. Шунингдек, немис филологияси ёки педагогика йўналишидаги бакалавр дипломига эна бўлиши ҳам талаб этилади.  Халқаро тан олинган ва муддати 2 йилдан ошмаган немис тили сертификати ҳам зарур. 

 Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон (pdf) шаклда тақдим этиши лозим:

—  хорижга чиқиш паспорти;

—  бакалавр дипломи (кейинроқ нотариал тасдиқланган варианти сўралади);

—  немис тилидан В2/С1 сертификати;

—  тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида)талаб этилади, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.