— Болалар боғчаси тарбиячиси (немис тилини В2/С1 даражада билиш);
— Немис тили ўқитувчиси (немис тилини С1 даражада билиш).
Ойлик маош – 2000 евродан бошланади.
Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.
Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Номзоднинг ёши 22-45 ёш оралиғида бўлиши керак. Шунингдек, немис филологияси ёки педагогика йўналишидаги бакалавр дипломига эна бўлиши ҳам талаб этилади. Халқаро тан олинган ва муддати 2 йилдан ошмаган немис тили сертификати ҳам зарур.
Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон (pdf) шаклда тақдим этиши лозим:
— хорижга чиқиш паспорти;
— бакалавр дипломи (кейинроқ нотариал тасдиқланган варианти сўралади);
— немис тилидан В2/С1 сертификати;
— тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида)талаб этилади, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.