Бу ҳақда Kathmandu Post газетаси полицияга асосланиб хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, Катмандуга кетаётган автобусда 24 киши, Катманду-Гаур йўналишидаги автобусида эса 41 киши бўлган. Фалокат вақтида 3 нафар йўловчи машинадан тушиб қолишга муваффақ бўлган.

Бахтсиз ҳодиса жума куни эрта тонгда содир бўлди. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, бироқ уларнинг ишига кучли ёмғир халақит бермоқда.

 

Бундан ташқари, фожиа содир бўлган жойга олиб борувчи йўлнинг бир қисми кўчки туфайли тўсилиб қолган, деб хабар беради report.az.