Аввалроқ Непалдаги тартибсизликлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани, 1000 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб жабрланганларнинг 1889 нафари даволанмоқда, 949 нафари эса шифохонадан чиқарилган.
Непалдаги норозилик намойишлари расмийларнинг барча ижтимоий тармоқларни блоклаш қарори туфайли бошланган. Намойишчилар ҳукуматни иқтисодий муаммолар ва коррупцияда ҳам айблади. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қўйилган тақиқ 9 сентябрь куни бекор қилинган, аммо намойишлар тўхтамаган. Намойишчилар парламент, Олий суд бинолари ва Президент Рам Чандра Паудел қароргоҳига ўт қўйди. У намойишчиларни музокарага чақирди, деб хабар берди report.az.