Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар сони 162 нафарга етган, 823 киши билан ҳали ҳам алоқа ўрнатиб бўлмаяпти.
558 киши бедарак йўқолган, жумладан, 260 нафар чет эл фуқароси.
08:09
Хитой-Непал чегарасидаги “Гьиронг” чегара пунктида содир бўлган кўчки оқибатида камида 558 киши бедарак йўқолган.
Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, бедарак йўқолган 558 кишидан 260 нафари чет эл фуқаролари.
Айни пайтда, Непал ҳукумати мамлакат шимолидаги зарар кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларини кучайтирди.
Доимий армия аллақачон зарар кўрган ҳудудларга зарур озиқ-овқат, чодирлар ва ёрдам воситалари, жумладан, дори-дармонларни етказиб берган. Бош вазир девони аниқлик киритганидек, армия ва хусусий вертолётлар, шунингдек, ер усти қидирув гуруҳлари Тимур ва Сябрубеси туманларида ва дарё ўзанида жойлаштирилган, деб хабар берди report.az.
Аввалроқ Непалда кўчки оқибатида 157 киши, Хитойда эса яна уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.