Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Непал полициясига таяниб хабар берди.

Ҳозирда 4858 бедарак йўқолган одамларни қидириш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди report.az.

Табиий офат Непалнинг шимолий қисмида 26 август куни эрталаб содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, сув тошқини Хитой билан чегарада, “Расувагадхи” чегара пунктидан тахминан 20 километр шимоли-шарқда кўчки туфайли юзага келган. Сув, лой ва тошларнинг кучли оқими дарё ўзани бўйлаб юқори тезликда 70 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини вайрон қилди ва катта майдонни сув босди.