Экзосайёранинг зичлиги ниҳоятда юқори, бу унинг асосан қаттиқ жинслардан иборатлигини кўрсатади.

TOI-1853b TESS фазовий телескопи ёрдамида Ердан 544 ёруғлик йили узоқликда жойлашган TOI-1853 митти юлдузининг ёрқинлигидаги ўзгаришларни кузатиш вақтида транзит усули ёрдамида аниқланди.

TOI-1853b радиуси тахминан 3,46 Ер радиусига ва 73,2 Ер массасига тенг. Унинг зичлиги ҳар бир куб сантиметр учун 9,7 граммни ташкил этади, бу Нептунникидан олти баравар кўпдир. Бундай зичликка эга объектлар жуда кам учрайди, деб хабар беради lenta.ru.