У АҚШдаги Катта Каньондан 20 баравар катта. Олимлар Нептунда ҳосил бўлган қора доғнинг келиб чиқишини тушунтириб бера олишмади.
Газ гигантлари юзасидаги қора доғлар антициклонли бўронлардир. Бунга Юпитердаги Буюк Қизил доғ мисол бўла олади, у бутун Қуёш тизимидаги энг катта атмосфера гирдобидир. У XVII асрдаёқ аниқланган эди.
Доғларни кузатиш ўн йилдан кўпроқ вақт давомида олиб борилган бўлса-да, олимлар ҳали ҳам улар қандай шаклланганлигини аниқ билишмайди. Нептундаги қора доғ 1989 йилда NASAнинг “Вояджер-2” фазовий кемаси томонидан топилган. Кейинги кузатишлар шуни кўрсатдики, у вақти-вақти билан пайдо бўлади ва йўқолади, бу эса тадқиқотни қийинлаштиради.
Олимлар доғлар тасодифий равишда бир неча йилда бир марта шимолий ёки жанубий ўрта кенгликларда пайдо бўлади ва кейин экватор томон силжийди, деган хулосага келишди. Улар тахминан бир йил давомида мавжуд бўлади, деб хабар беради mir24.tv.