Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Америка яҳудий ташкилотлари раҳбарларининг Қуддусда бўлиб ўтган анжуманида маълум қилди.

“Нега Ғазо халқига танлаш имкониятини бермаслик керак? Улар кетаверсин”, деди у.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Ғазони 100 минг аҳоли тарк этган.

“Бойлар кетиши мумкин, аммо қолганлар ҳам кетишни истаса, кетаверсин. Биз уларга хавфсиз ҳудудга етиб олиш имкониятини бермоқчимиз. Агар одамлар кўчиб кетмоқчи бўлса, бу уларнинг танлови”, дея қўшимча қилди Нетаньяху.

Трамп аввалроқ АҚШ Ғазо сектори “назоратини қўлга олишини” ва минтақада қайта тиклаш ишларини олиб боришини, шунингдек, уни дунё учун “Яқин Шарқ ривьера”сига айлантирмоқчи эканини айтган эди, деб хабар беради report.az.