Невролог Павел Хорошевнинг фикрича, сув танқислиги қон оқимининг пасайишини келтириб чиқаради, бу эса мия ва бошқа тўқималарни кислород ва озуқа моддаларидан маҳрум қилади. Тегишли рецепторлар оғриқни юзага келтиради.
Унинг фикрича, мазкур ҳолатни бартараф этиш учун сув истеъмоли билан боғлиқ қоидаларга риоя қилиш кифоя. Павел Хорошев қишда кунига ўртача 2 дан 2,5 литргача, ёзда эса камида 2,5 литр сув ичишни тавсия қилди.
Невролог яна иккита бош оғриғи омилини – ички босимининг ошиши ва интоксикация ҳақида ҳам айтиб ўтди. Интоксикацияда сув ичиш режимини меъёрлаштириш ундан уни бартараф этишда ёрдам беради, деб хабар беради mir24.tv.