Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини илғор инновациялар ва замонавий илм-фан ютуқлари асосида ривожлантириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, пахтачилик йўналишида муҳим тадқиқотларни амалга ошириб, янги навларни яратиш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлаш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг ғўза физиологияси ва биокимёси лабораторияси мудири Рахмонкулов Саидакбар «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев