Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Марказ мамлакатимизнинг Хитой билан кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келаётгани қайд этилди. Биргаликда инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва “яшил” саноат соҳаларида қатор лойиҳалар амалга оширилди.

“JDB Group” компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида замонавий шаҳар, транспорт ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда геология соҳаси белгиланди.

Учрашув якунида мазкур компания иштирокида амалга оширилаётган ва янги лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.