Ҳокимлик ахборот хизмати берган маълумотга кўра қуйидаги ҳудудларда 2-майдан 11-майгача транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

• Зарафшон кўчасининг Hyatt  Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Мустақиллик шоҳ кўчалари оралиғидаги қисми;
• Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
• Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Пойтахт ҳокимлиги ноқулайлик учун узр сўраб, ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.