Давлатимиз раҳбари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида ўтадиган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Ўзбекистон етакчиси жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади, шунингдек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишларига тўхталиб ўтади.
Ташриф дастурида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ҳамда юртимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.