Қайд этилишича, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан пойтахтда жамоат транспорти, хусусан, метро хизматларига талаб сезиларли даражада ошган.
Бунга қадар Тошкент метрополитенидаги энг юқори кунлик кўрсаткич 2026 йил 8 май куни қайд этилган. Ўшанда метро хизматларидан 1 миллион 117 минг 61 нафар йўловчи фойдаланган.
Шу тариқа, 14 сентябрдаги кўрсаткич аввалги рекорддан 48 минг 489 нафарга кўп бўлди.
Мутахассислар кузатув ва таҳлилларига кўра, йўловчилар оқимининг ўсиш тенденцияси келгусида ҳам сақланиши кутилмоқда. Хусусан, октябрь ойида метронинг кунлик йўловчилари сони 1,2 миллион нафарга етиши прогноз қилинмоқда.
Шу муносабат билан «Тошкент метрополитени» АЖ 1 миллион 200 мингинчи йўловчини аниқлаш ҳамда унга махсус имтиёз ёки совға тақдим этишни режалаштирмоқда.
Йўловчилар оқимининг ортиб бораётгани шароитида метрополитенда ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, 2026 йил давомида харид қилиниб, Тошкент метрополитенига олиб келиниши режалаштирилган 14 та замонавий ҳаракат таркибининг барчаси айни вақтда вагонлар паркига етказиб берилган.
«Тошкент метрополитени» АЖ маълум қилишича, йўловчилар оқими доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Пойездлар ҳаракати йўловчилар оқимининг реал ҳолатидан келиб чиқиб тезкор равишда мувофиқлаштирилмоқда. Бу йўловчиларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.