Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Президент Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаш чоғида, таълим сифатини ошириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш учун янгича ёндашувларни қўллаш, бозор талабларига мос таълимни, рақобатни ҳамда хусусий сектор иштирокини ривожлантириш вазифасини қўйган. Шу мақсадда Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.
Ишчи гуруҳ таркибига таълим муассасаларини ташкил этиш ва самарали тизимлар яратишда тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.
Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаш чоғида таълим сифатини ошириш, соҳани янги босқичга олиб чиқиш, бозор талабларига мос таълимни ривожлантириш, рақобат ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича вазифаларни белгилаган эди.