Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида хабар қилди .
Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш йўлларини атрофлича кўриб чиқдилар.
Хусусан, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида қўшма механизмларни яратиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамлар ҳақида келишувга эришилди. Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сейшел ҳукуматлари ўртасида умумий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.