Ижтимоий тармоқларда пойтахт автобус йўналишларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида кондиционерлар ишламаётгани ҳақидаги эътирозлар тарқалди.
Шу эътирозлар юзасидан Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ташқи ҳаво ҳарорати +28°C дан юқори бўлган ҳолларда автобус салонларида кондиционерлардан мажбурий тартибда фойдаланиш белгиланди.
Мазкур талабга кўра, автобус ичидаги ҳаво ҳарорати +26°C даражада сақланиши лозим.
Шу муносабат билан, 2026 йил 7 майдан бошлаб автобуслар салонидаги совитиш тизимлари босқичма-босқич ишга туширилиши маълум қилинди.
Тошшаҳартрансхизмат томонидан йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида қатор чоралар кўрилади. Жумладан:
Маълум қилинишича, йўловчилардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди ва қоидабузарликларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан жамоат транспортида назорат тадбирлари кучайтирилган. Йўловчилар мурожаатлари тезкор тарзда кўриб чиқилиб, белгиланган талабларга амал қилмаган масъулларга нисбатан интизомий ва шартномавий чоралар қўлланиши таъкидланди.