Роботнинг иккита "қўли" бор, улар ўсмани кесиб, кесилган жойни ушлаб туради ва ортиқча суюқлик ва тўқималарни сўриб олади. Қурилмада масофадан бошқариш пульти мавжуд. Синовда иккита нейрохирург тўрт ойлик чақалоқ моделидаги ўсмани қўл асбобларини ишлатишдан кўра тезроқ ва яқин атрофдаги мия тўқималарига босим ўтказмасдан олиб ташлашга муваффақ бўлди.

Роботдан йирик томирланган ўсмалар ва кисталарни олиб ташлаш, гидроцефалияни даволашда, шунингдек, пешоб пуфаги ўсмаларини бартараф этиш бўйича трансуретрал эндоскопик муолажалар учун фойдаланиш режалаштирилган, деб хабар беради lenta.ru.