Компания инвестиция лойиҳасининг 1-босқичини молиялаштириш мақсадида ўз кафолати остида олинадиган кредитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан камида 30 миллион АҚШ долларини жалб этади.
Мавжуд иш ўринлари ва «Қўқон суперфосфат заводи» АЖнинг фаолият турини сақлаб қолади.
Биринчи навбатда, республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг фосфорли ўғитларга, шунингдек, янги кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондирилади.
1-босқични муваффакиятли амалга ошириш натижаларига кўра, II-босқич доирасида камида 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестцияларни жалб этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қўқон суперфосфат заводи» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўрсатиб ўтилган.