Fremantle Highwayда содир бўлган ёнғин ҳақида ярим тунда хабар қилинди. Кема бортида 23 нафар экипаж аъзоси бўлган. Экипажнинг ёнғин манбасини мустақил равишда бартараф этишга бўлган муваффақиятсиз уринишларидан сўнг, эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Нидерландия қирғоқ қўриқлаш хизмати денгизчиларни вертолётлар ва қайиқларда эвакуация қилди. Зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун жабрланганлар шифохонага етказилди.
Ўт ўчирувчиларнинг асосий қисми Нидерландия ва Германия ўртасидаги муҳим савдо йўлларидаги ўтиш жойини тўсиб қўймаслиги учун кемани тортиб олиш учун жўнатилди. Мутахассислар ёнғинни назорат остига олишга ҳаракат қилишмоқда, бироқ салбий ҳолатлар юз бериши мумкинлиги ва кеманинг чўкиб кетиши истисно қилинмаяпти.
“Биз барча сценарийларни кўриб чиқяпмиз. Ҳозирда биз ўт ўчириш бўлими билан маслаҳатлашяпмиз ва нима қилиш мумкинлигини кўриб чиқмоқдамиз”, — дейилади департамент хабарида.
Бортида уч мингга яқин машина бўлган кема Германиядан Мисрга йўл олган эди. Ёнғин битта электромобилда бошланган, деб хабар беради mir24.tv.