Икки поезд таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қурилиш крани билан тўқнашиб кетди. Улардан бири рельсдан чиқиб кетган, унда 50 га яқин йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, у қурилиш ишчиси бўлган. 19 йўловчи касалхонага ётқизилган.
Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган, тергов давом этмоқда, дея хабар беради маҳаллий полиция.