Нидерландиянинг мазкур компанияси асосан микробиологик диагностика ускуналари ва материалларини ишлаб чиқариш, тиббиёт соҳасида илмий фаолият билан шуғулланади. Инновацион юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.
Компаниянинг асосчиси Элберт Жосселин де Жонг Миқдорий нур флюорессенсияси (QLF-Quantitative light fluorescence) технологиясининг асосчиси бўлиб, у тишлар кариеси ва тишлар устидаги бактерияларнинг ривожланишини эрта даврларда аниқлашга ёрдам беради.
Меморандум доирасида Марказ тингловчилари, профессор ўқитувчиларини "Inspestor Research System BV" компанияси томонидан малакасини оширишлари, турли хил илмий грант лойиҳалари ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.