Агентлик суҳбатдоши таъкидлаганидек, Нигер шу ҳафта “барча АҚШ фуқароларига визалар беришни тўлиқ ва бутунлай тўхтатди ва бу мамлакат фуқароларига ўз ҳудудига киришни чексиз муддатга тақиқлади”.

Таъкидланишича, қарор ўзаро сиёсатга асосланган ва АҚШ Нигерни фуқаролари виза олиш ҳуқуқига эга бўлмаган давлатлар қаторига киритишга қарор қилганидан кейин қабул қилинган, деб хабар берди tass.ru.