Унда жаҳоннинг 61та давлатидан жами 399 нафар ёш атлет ғолиблик учун супачага чиқишади. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини 7 нафар атлетимиз ҳимоя қилиши режалаштирилган.
Бугун тунда қизлар ўртасида -55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Нигора Абдуллаева онлайн Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди. У даст кўтариш машқида 84 кило, силтаб кўтаришда эса 104 кило, икки курашда 188 кило натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Филиппинлик Росеж Рамос эса икки курашда 176 кило (78-98) натижа қайд этди ва кумуш медални қўлга киритган бўлса, мезбон спортчи Виктория Батрон умумий 172 кило
(73-99) натижа билан кучли учликка якун ясаб берди.
Бугун эса вакилларимиз оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида онлайн Жаҳон кубогидаги иштирокини давом эттиришади.
Қуйида вакилларимизнинг мусобақада қатнашиш вақтлари билан танишинг:
-81 кг: Ҳожиакбар Олимов 15 ноябрь 23:30
-64 кг: Машҳура Рустамова 16 ноябрь 01:00
-71 кг: Нигора Сувонова 16 ноябрь 23:30
-89 кг: Валижон Шарипов 17 ноябрь 01:00
-96 кг: Қурбонмурод Намозов 17 ноябрь 21:00.


