Миллий банклараро процессинг маркази (Humo) ишидаги узилишлар янги дастурий таъминот ўрнатилгани билан боғлиқ. Бу ҳақда 26 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Humo дастурий таъминотини тўлиқ янгилаган, бу эса иш бошлаган дастлабки кунларда тўлов тизимига юкланишни келтириб чиқарган ва натижада айрим маҳсулотлар ишлашига таъсир қилган.
“Бу фақатгина дастурий таъминотни янгилаш билан боғлиқ, бошқа ҳеч нарса йўқ”, — деди Марказий банк раҳбари.