Қашқадарё вилоятида "НМТ ташкилотлари уюшмаси" ташкил этилди. Унга давлат, оилавий ва давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлар аъзо бўлишлари мумкин. Уюшма ушбу МТТларга ҳуқуқий ёрдам бериш, шунингдек педагог кадрларининг малакасини оширишда кўмак бериш мақсадида ташкил этилган.
У илк ишини Қарши Давлат университети мактабгача таълим кафедраси билан уюшма аъзолари мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари учун қисқа муддатли ўқув тренинглар ташкил этиш масаласида келишиш билан бошлади.
НМТТ уюшмаси вилоят Aдлия бошқармаси билан уюшма аъзолари бўлган нодавлат, оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган НМТТларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларини келишиб олди.
Шунингдек, “НМТ ташкилотлари уюшмаси” Республикамизда фаолият олиб бораётган чет эллик педагог ходимлар билан НМТТ ва ОМТТларнинг педагог ходимлари ўртасида тажриба алмашиш учун семинар- тренингларини ўтказиш бўйича музокара олиб борилди.
Маълумот учун, "НМТ ташкилотлари уюшмаси" 2021 йилнинг сўнгги ойида юридик шахсларнинг бирлашмаси сифатида рўйхатдан ўтган.