“Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагогларни кўпайтирмасак, IT, “яшил” энергетика, “сунъий интеллект”, “янги материаллар” каби долзарб соҳаларга минглаб кадрларни қаердан етказамиз?
Бундан буён хусусий олийгоҳлардаги педагогик йўналишлар давлат институтлари билан бир хил бўлади”, - деди Президент.
Улардаги педагоглар ва талабалар билими ташқи диагностикадан ўтказилади. Шу орқали нодавлат олийгоҳларда педагог тайёрлаш сифати назоратга олинади.